欢迎来到 App Annie!
在这里您可以找到关于400 олтин сӯз以及数百万其他应用的所有信息。免费注册并了解更多您喜欢的应用、竞争对手的洞见以及应用行业中正在发生的一切。

400 олтин сӯз

评价: 还没有评级
价格: 免费

应用排名历史

查看 美国 中400 олтин сӯз 的下载量历史排名。
排名历史显示400 олтин сӯз在Google Play应用商店中的流行度以及其随着时间的变化。您可以追踪400 олтин сӯз在不同国家、分类和设备上每一天的表现。
下载排名 - Google Play - 美国
上周本周
没有上周排名数据
本周数据可在注册后免费使用。
查看本周截至一小时前的数据。

免费注册来发掘更多!

免费注册来获取排名、评价、评级、关键词和更多数据的无限访问权限。

应用说明

Ушбу китобдан Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Муслим, Имом Аҳмад, Абу Аовуд кабиулуг муҳаддисларнинг асарларидан, шунингдек, мазҳаббошимиз Имоми АъзамАбу Х,анифанинг “Муснад” китобидан саралаб олинган тўрт юз ҳадиси шарифнинг таржимаси ўрин олган.

БЕБАҲО МАЪНАВИЙ ХАЗИНА
(ёхуд “400 олтин сўз ” ҳақида мухтасар сўз)
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳадислари одамларни ҳар соҳада энг тўғри йўлга бош- лайдиган, ҳаёт мазмун-моҳиятини теран тушунтириб берадиган, ҳар қандай масала-муаммоларни ечишга дастур бўладиган бебаҳо маънавий хазинадир. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсин, биз шу хазинадан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак ҳадис- ларидан баҳраманд бўладиган кунларда яшаб турибмиз.
Ҳадисларда поклик, тоза эътиқод, маънавий юксак мезонлар, оилавий хотиржамлик, ризққа қаноат, тўғрилик ва умуман, кишига чин маънодаги комил инсон бўлиб яшаши учун нима лозим бўлса, барча-барчаси мужассамдир.
Бугун бизни болалар тарбияси кўп ўйлантирмоқда. Фар- зандларимизнинг оқил, ориф, олим бўлишини хоҳлаймиз. Шу боис уларга яхши ният билан айнан шундай исмларни қўямиз.
Бироқ фарзанднинг гӯзал фазилат эгаси бўлиши учун, аввало, ота-онанинг ўзи унга оилада намуна бўлиши керак. Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган бир ҳадиси шарифда Расули акрам (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сиздан бирингиз боласига бир нарса ваъда этса, бажарсин”, дея бежиз марҳамат қилмаганлар. Чунки ёлғончилик, ғийбат, ваъдага вафо қилмаслик ва шунга ўхшаш турли фисқу фасодларга айнан оила муҳитидаги тарбиянинг ёмонлиги сабаб бўлади. Биз кўпинча хархаша қилаётган ёш болаларимизни овутиш учун ҳар хил шириндан-ширин ваъдаларни берамиз. Бола йиғидан тўхтагач, бу ваъдамиз мутлақо эсимиздан чиқиб кетади. Оқибати нима бўлади?! Оилада бола шу ёлғон ваъдаларга

кўникиб улғаяди. Ваъда бериб, бажармаса ҳам бўлар экан, деган хаёлга боради. Шу маънода Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нингбиз юқорида келтирган ҳадиси шарифлари жуда муҳим огоҳлантиришдир.
Азизлар, ушбу “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан 400 олтин сўз” дея номланган қўлингиздаги китобда бугунги кунимиз учун ниҳоятда зарур бўлган ҳикматлар жамланган. Албатта, биз бундаги кўпгина ҳадисларни аввал ўқиган ёки эшитган бўлишимиз мумкин. Бироқбуниўқиб қўйиш ёки эшитиб қўйишнинг ўзи етарли эмас. Муҳими - амал.
Тинчлик-хотиржамликка, маънавий-маърифий юксак камолот мақомларига тарғиб-ташвиқ қилгувчи “Пайғамба- римиздан 400 олтин сўз”ни ўқиб, уқиш, уқиб, амал қилиш сиз азизларга муборак бўлсин!


1. Абдураҳмон ибн Абу Амра (розияллоҳу анҳу)дан:
“Саъд ибн Убода Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўради:
- Онам вафот этди, унинг номидан бир қул озод этсам, унга фойдаси тегадими?
Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
- Ҳа, - дея жавоб бердилар” (Имом Молик “Муватто”да ривоят қилган).
Изоҳ:
Баъзи кимсалар марҳум (ҳаётлигида) фақат ўз қўли билан қилган хайрларидан фойда кўражагини иддао этсалар-да, бу ҳадис марҳум номидан садақа беришнинг жоиз ва мақбул эканига ишорат этмоқда.
2. Ҳазрат Анас (розияллоҳу анҳу)дан:
“Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам), бир товоқни вақтинча ишлатиб туриш учун олдилар. Товоққа зарар етди.
У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) товоқ бадалини эгалари- гатўладилар” (Термизий ривояти).
3. Ҳазрат Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан:
“Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўралди:
- Қандай қулни озод этмоқ фазилатли ва савоблироқдир?
Жавобан марҳамат этдилар:
- Энг қадри баланди ва эгалари наздида энг аҳамиятлиси, энг яхши кўргани, энг қимматлиси” (Бухорий ва Муслим ривояти).
Изоҳ:
Қилинган эҳсонлар, садақалар нафс ёқтириб, хуш кўрадигани, афзали бўлиши фазилат ва мақбулият ўлчови сифатида

кўрсатилмоқда. Шу тариқа нафс ёқтирмаган, қадрсиз нарсалар садақа қилинишининг олди олинмоқда.

facism rivo fascism degas camelot naf onam

应用商店优化

人们在寻找一个应用时都使用哪些词?
正确的关键词可以帮助一个应用提高被发现的几率,并且增加下载量和收入。App Annie追踪上百万个关键词,这样您就可以为您的应用获取更多的下载量,并且了解您的竞争对手正在使用哪些关键词。

与 App Annie 一起了解上百万个应用的所有信息,掌握应用行业中正在发生的一切。